Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Манчестер дербисида «Сити» йирик ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг марказий ўйинида кутилмаган ҳисоб қайд этилди. Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди.

Барчаси тезкор голдан бошланди. Агуэро 16-дақиқада ҳисобни очганидан кейин, биринчи бўлим сўнгида Яя Туре ҳисобни 2:0га етказди. Иккинчи бўлим бошида ҳимояда йўл қўйилган эътиборсизлик туфайли Мойес шогирдлари шармандали ҳисобда ортда қола бошлашди. Яна ўша Агуэро ва Насри ҳисобдаги фарқни 4тага етказишди.

Шундан кейин меҳмонлар бироз уйғонишгандек бўлишди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Уэйн Руни "МЮ"нинг битта жавоб тўпига муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" 10 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди. Мусобақа жадвалини эса "Арсенал" 12 очко билан бошқармоқда. "Тоттенхэм" ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд. "Челси" ва "Ливерпуль" эса 10 очко билан кейинги ўринларни банд этишган.

Англия премьер-лигаси, 5-тур

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 4:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 16 Агуэро, 2:0 – 45 Яя Туре, 3:0 – 47 Агуэро, 4:0 – 50 Насри, 4:1 – 87 Руни.
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Настасич, Компани, Коларов, Яя Туре, Фернандиньо, Навас (Милнер, 71), Агуэро (Хави Гарсия, 86), Насри, Негредо (Джеко, 75).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Рио Фердинанд, Видич, Эвра, Кэррик, Феллайни, Валенсия, Руни, Эшли Янг (Клеверли, 51), Уэлбек.

Кристал Пэлас – Суонси 0:2 (0:1)
Голлар:  0:1 – 2 Мичу, 0:2 – 48 Дайер.

Арсенал – Сток Сити 3:1 (2:1)
Голлар:    1:0 – 5 Рэмзи, 1:1 – 26 Кэмерон, 2:1 – 36 Мертесакер, 3:1 – 72 Санья.
Арсенал – Шченсни, Санья, Мертесакер, Косьельни, Гиббс, Фламини, Рэмзи, Гнабри (Мияити, 73), Озил (Артета, 80), Уилшер (Монреаль, 73), Жиру.
Сток Сити – Бегович, Кэмерон, Шоукросс, Хут, Питерс (Паласиос, 67), Нзонзи, Уилсон, Уолтерс, Адам (Айрленд, 59), Арнаутович, Кен. Джонс (Пеннант, 75).

Кардифф – Тоттенхэм 0:1
Гол:
Паулиньо (90+2)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:53, 22.09.2013.
Ўқилди: 5397 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.