«Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезуснинг Неаполь клубига эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди. Бельгиялик футболчи собиқ жамоадоши «Наполи» ҳужумига янги хусусиятлар қўша олишини таъкидлади.
«Габриэл Жезус бизга сифат қўшади. У тўп билан муомала қилиш, уни сақлаб қолиш ва ҳужумларни ташкил этишда жамоага ёрдам бера олади. У биздаги Расмус ва Лоренцодан фарқ қиладиган футболчи. Агар у келса, бизга ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, у катта тажрибага эга ва қандай ғалаба қозонишни билади. Бу жуда муҳим. Нима бўлишини кўрамиз», — деди Де Брёйне «Коррьере делло Спорт» нашрига берган интервьюсида.
Де Брёйне Жезус билан трансфер масаласида шахсан гаплашмаганини ҳам маълум қилди:
«Йўқ, у менга қўнғироқ қилмади».
Икки футболчи аввал «Манчестер Сити» сафида бир неча мавсум бирга тўп тепган.













