Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Барселона» вингери Ламин Ямал ҳали ўз имкониятларининг энг юқори нуқтасига етмаганини таъкидлади.
Мутахассис 19 ёшли футболчининг ривожланиш учун катта захираси борлигини айтди.
«Унинг энг юқори даражага чиқишига ҳали анча бор. Ламин профессионал ва шахсий жиҳатдан ривожланишда давом этмоқда. Биз ҳали унинг салоҳиятини тўлиқ кўрганимиз йўқ. Бироқ барчасини босқичма-босқич бошқаришимиз керак. Тўрт ёки беш йилдан кейин нималар бўлишини олдиндан айта олмаймиз», — деди Де ла Фуэнте.













