«ПСЖ» 2025/26 йилги мавсумдаги юқори спорт натижалари учун клуб ходимларига жамоавий мукофот пули тўлайди. «L'Equipe» маълумотига кўра, ҳар бир ходим 4772,24 евро миқдорида бонус олади.
Париж клуби президенти Носир Ал-Хелайфий бу қарорни ходимларга йўллаган мактубида маълум қилган. Мукофот пули икки қисмда тўланади, унинг биринчи ярми август ойи маошига қўшиб берилади.
Бонус футбол ва гандбол бўлимлари, «Парк де Пренс» стадионини бошқарувчи тузилма, шунингдек клуб жамғармаси ва хайрия лойиҳаларида ишлайдиган ходимларга тааллуқли. Асосий шартлардан бири — ходим ўтган мавсум давомида камида саккиз ой клубда фаолият юритган бўлиши керак. Спорт натижалари учун алоҳида мукофот оладиган ходимлар мазкур тўловдан мустасно.
«ПСЖ» раҳбарияти бу қарорни клубнинг 2025/26 йилги мавсумдаги натижалари, жумладан Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ғалабаси билан изоҳлаган. Ўтган мавсум якунларида ҳам клуб ходимларига мукофот пули тўланган эди.













