Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Эберль Кейннинг шартномаси ҳақида: «Музокаралар жуда яхши ўтмоқд»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» спорт директори Макс Эберль Харри Кейн клуб билан камида 2029 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтиришга яқин эканини тасдиқлади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

«Шартнома бўйича музокаралар жуда яхши ва ўзаро тушуниш руҳида ўтмоқда. Футболчи клубда қолишни жуда хоҳлаяпти, клуб эса шартномани узайтиришни истамоқда. Албатта, ҳали аниқлаштирилиши керак бўлган айрим тафсилотлар бор.

Жаҳон футболида унинг ўрнини, айниқса “Бавария”даги ролини ҳамма кўриб турибди. Мен учун “Олтин тўп”га даъвогарлик қилиш фақат голлар ёки совринлар билан белгиланмайди. Бу инсон майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўрнак бўла олиши керак. Харри Кейн айнан шундай футболчи.

Шунинг учун мен учун Харри Кейн “Олтин тўп” учун аниқ номзод», — деди Эберль.

Киритилди: 18:21, 27.08.2026.
Ўқилди: 768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик