Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Галатасарой» «Милан» билан Леау трансфери бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчи Рафаэл Леау трансфери бўйича «Галатасарой»нинг таклифини қабул қилди.

Таниқли журналист Дэвид Орнштейн маълумотларига кўра, Истанбул клуби португалиялик футболчи учун 45 миллион евро тўлашга тайёр. Энди қарорни Леаунинг ўзи қабул қилиши керак. «Галатасарой» футболчига солиқлардан кейин йилига 10–12 миллион евро маош таклиф қилган. Ҳужумчининг ўтиш бўйича розилиги ҳозирча мавжуд эмас.

Леауга «Астон Вилла» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Англия клуби ижара ва кейинчалик мажбурий сотиб олиш вариантини муҳокама қилмоқда, аммо «Милан» футболчини ҳозирнинг ўзида сотишни афзал кўрмоқда.

Леау 2019 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Италия клубига «Лилль»дан ўтган эди.

Киритилди: 19:09, 27.08.2026.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик