Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Реал"дан кетган Себальосга янги клуб топиш учун қўшимча вақт берилди

Баҳо:
+ | -

Испанияда Ла Лига ва Сегунда дивизиони учун трансфер ойнаси ёпилишига атиги беш кун қолди. Футболчиларни рўйхатдан ўтказиш муддати келаси сешанба куни соат 23:59 да якунланади.

Бироқ ушбу муддат жорий трансфер ойнасида бир нечта клуб билан боғланган Дани Себальосга тааллуқли эмас. Чунки у ҳозирда эркин агент мақомига эга.

Себальос 26 июнь куни "Реал" билан шартномасининг қолган бир йилини ўзаро келишув асосида бекор қилиш бўйича келишиб олган. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси аслида 2027 йил 30 июнга қадар амал қилиши керак эди.

Шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиниши андалусиялик ярим ҳимоячига 1 июль куни расман очилган ёзги трансфер ойнасига эркин агент сифатида кириш имконини берди.

Шу сабабли, агар Себальос келаси сешанба ярим тунга қадар янги жамоа топа олмаса ҳам, Испанияда трансфер ойнаси ёпилганидан кейин бошқа клуб томонидан рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Бу қоида Испания клубларига ҳам, бошқа мамлакат жамоаларига ҳам тааллуқли.

Бундай имконият ФИФАнинг "Футболчилар мақоми ва трансферлари тўғрисидаги регламент"ида назарда тутилган. Унга кўра, собиқ клубига тегишли рўйхатдан ўтказиш даври якунланишидан олдин шартномаси табиий равишда тугаган ёки ўзаро келишув асосида бекор қилинган профессионал футболчи стандарт трансфер ойнасидан ташқарида ҳам рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Шу тариқа, трансфер дедлайни яқинлашаётганига қарамай, Себальос янги клуб топиш учун аксарият футболчиларга нисбатан кўпроқ вақтга эга.

Киритилди: 20:27, 27.08.2026.
Ўқилди: 1760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик