DAZN Espana маълумотига кўра, "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга жорий мавсумда Мадрид клубида қолиш борасидаги позициясини деярли ўзгартирмаган.
Камавинганинг ярим ҳимоя чизиғидаги рақобатда орқага тушиб қолгани сабаб ёз давомида унинг эҳтимолий кетиши ҳақида турли хабарлар тарқалди.
Орельен Тчуамени, Бернарду Силва ва Федерико Вальверде каби футболчилар билан рақобатга қарамай, Франция терма жамоаси аъзоси шу ёзда "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этишни режалаштирмаяпти.
"Ренн"нинг собиқ футболчиси Жозе Моуриньога ўз имкониятларини исботлаб, асосий таркибдан жой олишга қатъий бел боғлаган.
Камавинга янги мавсумнинг "Эспаньол" ва "Реал Сосьедад"га қарши дастлабки икки учрашувида захирадан майдонга тушди.













