Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Илич клубини алмаштирди, аммо Италияда қолди

Баҳо:
+ | -

Бир ой аввал Москванинг «Спартак» жамоаси Италиянинг «Торино» клуби сербиялик футболчиси Иван Иличга қизиқиш билдирган эди. Энди эса ярим ҳимоячи клубини алмаштиради, аммо Италия чемпионатида қолади. Илич фаолиятини «Лечче»да давом эттиради.

Гап бир мавсумга мўлжалланган ижара шартномаси ҳақида кетмоқда. Ижара битими расмийлаштирилишидан олдин «Торино» Илич билан шартномани узайтирди. Янги келишувга кўра, футболчи 2028 йилгача туринликлар тасарруфида қолади.

Сербиялик футболчи 2022 йилдан буён «Торино» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У бундан аввал Италиянинг яна бир клуби — «Верона»да ҳам тўп сурган.

«Лечче» матбуот хизмати маълум қилишича, Иван Илич янги жамоасида 20-рақам остида ҳаракат қилади.

Киритилди: 02:36, 28.08.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик