Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Родри: «Мен доимо «Барселона»да ўйнашни хоҳлаганман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес жамоа сафидаги дебютидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик юлдузли янги футболчини Ла Лиганинг «Атлетик» Бильбаога қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувнинг 63-дақиқасида майдонга туширди.

«Мен доимо «Барселона»да ўйлашни хоҳлаганман — ўзимни айнан шу ерда тасаввур қилардим. Бу клубда дунёнинг энг яхши футболчилари жамланган, шунинг учун доимо энг юқори савияни ушлаб туриш керак. Бизда янада ривожланиш учун улкан салоҳият бор — шу йўналишда ишлаймиз», — деди Родри учрашувдан сўнг DAZN телеканалига берган интервьюсида.

Каталонияликлар клуби 30 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаганини 18 август куни эълон қилган эди. Испаниялик футболчи бунга қадар етти йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 07:12, 28.08.2026.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик