Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Энрике «ПСЖ»нинг мавсум бошидаги натижаларини изоҳлади

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» 2026/2027 йилги мавсумни кетма-кет икки соврин учун ўйин билан бошлади ва эндигина ички чемпионат учрашувларига режали тайёргарлик кўриш учун танаффусга эга бўлди.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Луис Энрике сўнгги ўйинлардаги унчалик қониқарли бўлмаган натижалар сабаблари ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, маълум қилди.

«Энди кейинги бешта ўйинга хотиржам тайёргарлик кўриш учун вақтимиз пайдо бўлди. Уларнинг аксариятини сафарда ўтказамиз. Шунинг учун ҳозир янги футболчилар билан мулоқот қилиш ва айнан нималар устида ишлашимиз кераклигини яна бир бор ёдга олиш учун айни муддао. Ҳозирча бизга кўп нарса етишмаяпти, аммо ҳар қандай жамоада ҳам шундай ҳолат бўлади. Шунинг учун хавотирга ўрин йўқ», — деди испаниялик мутахассис.

«ПСЖ» УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, аммо Франция Суперкубогида «Ланс»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Лига 1нинг биринчи турида эса парижликлар «Ренн» билан ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Барча учрашувларда жамоа дарвозасини Матвей Сафонов қўриқлади.

Киритилди: 07:19, 28.08.2026.
Ўқилди: 825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик