Кириш Регистрация

Нойер Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичи қуръаси натижаларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичи қуръаси якунлари ҳақида фикр билдирди.

«Бу тарихга бой, жуда тенг ва қизиқарли рақиблар. Умуман олганда, биз яна умумий босқични кучли саккизликда якунлашни истаймиз — бу бизнинг асосий мақсадимиз.

Сўнгги йилларда «Арсенал»га қарши баҳслар аллақачон классикага айланди. «Атлетико» билан финал ўтказиладиган стадионда ўйнаймиз ва барчамиз бу мавсумда у ерда икки марта ўйнашга умид қиламиз. «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув эса, албатта, Чемпионлар лигасидаги бой тарихга эга мутлақ классика. У ерда ўйнаш — алоҳида воқеа.

Шунингдек, ўтган мавсумда ҳақиқий сенсация қайд этган «Будё-Глимт», «Лилль», Праганинг «Славия»си, «Бетис» ва Ставангернинг «Викинг»ига қарши ўйинларни ҳам менсимаслигимиз керак. Биз бу синовларни интиқлик билан кутяпмиз», — дея Нойернинг сўзларини «Бавария» расмий сайти келтирди.

Мюнхен клуби Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичида Лондоннинг «Арсенал», «Атлетико Мадрид», «Бетис», «Манчестер Юнайтед», «Будё-Глимт», «Лилль», «Славия» ва «Викинг» жамоаларига қарши ўйнайди.

Киритилди: 08:07, 28.08.2026.
Ўқилди: 1140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик