Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Флик: «Альварес масаласи Декунинг иши»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Фликдан «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг эҳтимолий трансфери ҳақида яна бир бор сўрашди.

«Бу ҳақда гапиришни унчалик истамайман. Бу спорт директоримиз Деку ва бошқа масъулларнинг иши», — дея Фликнинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.

Аввалроқ «Атлетико» Альваресни «Барселона»га қўйиб юбормаслигини маълум қилган эди. Шу билан бирга, каталонияликлар бошқа ҳужумчиларни кўриб чиқаётгани йўқ. Бу ҳақда Фликнинг ўзи ҳам аввалроқ айтганди.

27 август куни Испания чемпионати 1-туридан қолдирилган учрашувда «Барселона» ўз майдонида «Атлетик»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Каталонияликлар сафида Рафинья ва Фермин Лопес гол урди.

Киритилди: 13:17, 28.08.2026.
Ўқилди: 1330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик