Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Шаҳзод Убайдуллаевнинг жарима зарбасидан урган голи 19-турнинг энг чиройлиси деб топилди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«Бухоро» ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев Ўзбекистон Суперлигаси 19-турининг энг чиройли голи муаллифи деб топилди. Футболчи «Қўқон-1912»га қарши сафар учрашувининг сўнгги дақиқаларида жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвозага йўллаб, жамоасини мағлубиятдан қутқарган эди.

24 август куни Қўқонда ўтказилган баҳсда мезбонлар 49-дақиқада Жавоҳир Сиддиқовнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди. 88-дақиқада эса «Бухоро» ҳимоячиси Сардор Қулматов майдондан четлатилди ва меҳмонлар ўн киши бўлиб қолди.

Шунга қарамай, 90+2-дақиқада Убайдуллаев узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасини ўнг оёқда кучли ва аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Мазкур гол нафақат турнинг энг чиройли тўпи сифатида эътироф этилди, балки «Бухоро»га сафардан бир очко олиб қайтиш имконини ҳам берди.

Убайдуллаев жорий мавсумда яна бир эътиборли натижа қайд этган — унинг 5-турда «Сурхон» дарвозасига киритган тўпи Суперлига-2026 мавсумининг юбилей, 100-голи бўлган эди. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:52, 28.08.2026.
Ўқилди: 1694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик