Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Астон Вилла» Матета трансфери учун курашни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Астон Вилла» 29 ёшли француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга уринишда давом этмоқда. Аввалроқ «Кристал Пэлас» Матета учун 23,4 миллион евро миқдоридаги таклифни рад этган эди.

Шу билан бирга, ҳужумчига «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Галатасарай» ҳамда Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Матета бирта учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Ҳужумчининг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 13:54, 28.08.2026.
Ўқилди: 778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик