Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Остерволденинг «Рома»га ўтиши сўнгги босқичда бекор бўлди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» ҳимоячиси Жейден Остерволденинг «Рома»га трансфери амалга ошмайди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, футболчи Римда қўшимча тиббий кўриклардан ўтгач, келишув бекор қилинган ва у Туркия клубига қайтмоқда.

25 ёшли нидерландиялик футболчи 25 август куни Римга етиб келган ва трансферни якунлашдан олдин тиббий текширувдан ўтган эди. Дастлаб «Рома» ва «Фенербахче» ижара ҳамда кейинчалик футболчини сотиб олиш имкониятини назарда тутувчи келишувга эришган.

Италия матбуотига кўра, тиббий кўрик Остерволденинг жароҳати дастлаб кутилганидан жиддийроқ бўлиши мумкинлигини кўрсатган. «La Gazetta Dello Sport» футболчида мушак ва пай билан боғлиқ муаммо аниқлангани, ҳатто жарроҳлик амалиёти талаб қилиниши эҳтимоли борлигини ёзмоқда. Шу сабаб «Рома» трансфер шартларини ўзгартиришга уринган, аммо «Фенербахче» янги таклифни қабул қилмаган.

Остерволде 2023 йил январидан буён «Фенербахче» шарафини ҳимоя қилиб келади. У чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилиши билан бирга, марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади. Энди футболчи Истанбул клубига қайтиб, тикланиш жараёнини давом эттириши кутилмоқда. 

Киритилди: 14:00, 28.08.2026.
Ўқилди: 857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик