«Барселона» Испания Ла Лигасининг биринчи туридан қолдирилган ўйинда ўз майдонида «Атлетик»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голлардан бири Фермин Лопес ҳисобига ёзилди.
Учрашувдаги ғалабадан сўнг испаниялик футболчи ижтимоий тармоқда «Барселона» эмблемасидан ўпиб, голдан кейинги қувончини ифодалаётган бир нечта суратларини эълон қилди. Шунингдек, ярим ҳимоячи қуйидаги изоҳни қолдирди:
«Мен сени севаман, «Барселона».
Янги мавсумда 23 ёшли Лопес Испания чемпионатида 2 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди.













