Суперлигада ўтказилган 18–19-тур учрашувларидаги ҳакамлик фаолиятига бағишланган таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Zoom платформаси орқали ташкил этилган тадбирда Суперлигада фаолият юритаётган ҳакамлар ва тажрибали инструкторлар иштирок этди. Йиғилиш давомида ўтган турлардаги муҳим ўйин эпизодлари видеолар орқали кўриб чиқилиб, ҳакамларнинг қабул қилган қарорлари муҳокама қилинди.
Таҳлилга «Нефтчи» — «Сўғдиёна», «Қўқон-1912» — «Бухоро», «Динамо» — «Пахтакор», «Локомотив» — «Бунёдкор», «Хоразм» — «Локомотив», «Пахтакор» — «Сурхон», «ОКМК» — «Динамо» ҳамда «Навбаҳор» — «Насаф» учрашувлари киритилди.
Муҳим вазиятлар бўйича мутахассислар фикри билдирилиб, ҳакамларнинг қарорлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, кейинги турларда юзага келиши мумкин бўлган шунга ўхшаш ҳолатларда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича ҳакамларга тавсиялар берилди.













