Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кудус «Тоттенхэм»нинг асосий жамоаси билан машғулотларга қайтди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Муҳаммад Кудус жароҳатдан тикланиш йўлида муҳим қадам ташлади. Хабарларга кўра, ганалик футболчи пайшанба куни эрталаб «Хотспур Уэй» базасида асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этди.

Кудус 2026 йил январидан буён майдонга тушмаган. У «Сандерленд»га қарши учрашувда сон мушагидан жиддий жароҳат олган, апрель ойида эса тикланиш жараёнида яна муаммога дуч келган эди. Август бошида «Тоттенхэм» футболчи майдонда югуриш ва тўп билан индивидуал машқларни бошлаганини маълум қилганди.

Бош мураббий Роберто Де Дзерби ҳам яқинда Кудуснинг тикланиши яхши кетаётгани ва у қайтишга яқинлашганини билдирган. Бироқ мураббийлар штаби футболчининг саломатлигини хавф остига қўймаслик учун уни майдонга қайтаришда шошилмаслигини таъкидлаган.

«Тоттенхэм» Премьер-лигадаги навбатдаги учрашувини 29 август куни ўз майдонида «Ньюкасл»га қарши ўтказади.

Киритилди: 16:07, 28.08.2026.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик