Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Усмон Нурмагомедов Царукян ҳақида: «Йилига бир марта жанг қилади ва дунёдаги энг яхши жангчи эканини айтади»

Баҳо:
+ | -

PFLнинг енгил вазн тоифасидаги мағлубиятсиз чемпиони россиялик Усмон Нурмагомедов UFCдаги эҳтимолий рақибларининг савияси ҳақида Арман Царукян мисолида фикр билдирди.

«Арманми? Гамротга ҳам, Ислам Махачёвга ҳам мағлуб бўлган. Ўтириб кутади, йилига бир марта жанг қилади ва ўзини дунёдаги энг яхши жангчи деб айтади. Ҳозирча у иккита жанг ўтказди, мен эса чемпионлик камаримни тўрт марта ҳимоя қилдим.

UFCда улар истаганларича гапиришлари мумкин. У ерда пиар-машина жуда кучли, бренд ҳам катта. Лекин у ерда шунчалик кучли жангчилар бор, деб айтмаган бўлардим.

Ҳозир Арман Руффига қарши жанг қилмоқда. Руффи эса яқинда Бенуа Сен-Денига мағлуб бўлди. Улар бир-бири билан жанг қилишади, ютқазишади ёки ғалаба қозонишади, лекин барибир топ-10да қолишади», — дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради Sport24.

Июль ойида Усмон Нью-Йоркдаги PFL турнирида Арчи Колганни биринчи раундда нокаутга учратиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Шундан сўнг у эркин агентга айланди. UFC президенти Дана Уайт ташкилот Нурмагомедовни ўз сафига қўшишдан манфаатдор эканини тасдиқлаган.

Киритилди: 17:37, 28.08.2026.
Ўқилди: 843 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик