Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кэррик Балебанинг қачон сафга қайтишини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг янги футболчиси Карлос Балеба икки-уч ҳафта ичида сафга қайтиши мумкинлигини билдирди. Бироқ мутахассис ярим ҳимоячининг аниқ қачон дебют қилишини айтмади.

«Манчестер Юнайтед» шу ҳафта Балебани «Брайтон»дан 70 миллион фунт эвазига сотиб олди. Аммо 22 ёшли футболчи ёзда олган тўпиқ боғламлари жароҳати сабаб якшанба куни «Ипсвич Таун»га қарши Премьер-лига учрашувини ўтказиб юборади.

Каррик жароҳатни жиддий деб ҳисобламаяпти ва Балеба яқин орада майдонга қайтишига ишонмоқда.

«Унинг тўпиғида кичик муаммо бор. Балки икки ҳафта, эҳтимол уч ҳафта керак бўлар. Бу жиддий жароҳат эмас. Унинг сафга қайтиши жуда яхши бўлади», — деди Каррик.

Мураббий Балеба соғайгач, жамоа ярим ҳимоясига катта фойда келтиришига ишонч билдирди.

«Карлосни ўз сафимизга қўшиб олганимиздан жуда хурсандмиз. Унинг салоҳияти жуда катта, биз учун ниҳоятда қизиқарли трансфер бўлди. Унинг сифати ва хусусиятлари таркибимиздаги мувозанатни яхшилайди. Турли кучли жиҳатлар ва комбинациялар пайдо бўлади. У ҳали яна анча ўсиши мумкин, шунинг учун бу биз учун жуда қизиқарли», — дея қўшимча қилди Каррик.

Киритилди: 18:49, 28.08.2026.
Ўқилди: 890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик