«Трабзонспор» вингери Муҳаммад Салоҳ жамоанинг Европа лигаси умумий босқичига чиқа олмаганига муносабат билдирди.
Европа лигаси саралаш плей-офф босқичи жавоб учрашувида Туркия клуби «Ференцварош»га 0:4 ҳисобида йирик мағлуб бўлди. Биринчи ўйин ҳам «Трабзонспор»нинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган эди. Жавоб баҳсининг 57-дақиқасидан бошлаб турк клуби тўққиз киши бўлиб ҳаракат қилди.
«Фаолиятим давомида ҳеч нарса менга осонлик билан келмаган. Омадсиз кечалар ва кўнгилсизликлар футболнинг бир қисми. Мен уларни мотивацияга, кейин эса совринларга айлантиришни ўргандим.
«Трабзонспор» — менинг клубим. Мен бу лойиҳанинг бир қисми бўлиб, унга бутун қалбим ва бор кучим билан содиқман. Кечаги ўйин буни ўзгартирмайди.
Кутилмалар юқори эканини биламан ва биз муваффақиятга эриша олишимизга чин дилдан ишонаман. «Бу ерга ғалаба қозониш учун келганман» деган гап мен учун шунчаки шиор эмас», — деб ёзди Салоҳ X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.













