Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

Шахмат. Бибисора Ассаубаева нуфузли турнирда иккинчи медалини қўлга киритиб якуний босқичга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонлик гроссмейстер Бибисора Ассаубаева Франциянинг Сен-Тропе шаҳрида ўтказилган WR Women’s Chess Tour турнирининг блиц баҳсларида иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа орқали у аёллар ўртасидаги Европа босқичининг Гранд финалида иштирок этади.

Ассаубаева яримфиналда германиялик Элизабет Петсга қарши баҳс олиб борди. Қозоғистонлик шахматчи дастлаб 0,5:1,5 ҳисобида мағбиятга учраётган эди, бироқ кейинги партияда ҳисобни тенглаштирди. Ғолиб номи тай-брейкда аниқланди. Ассаубаева армагеддон партиясида рақибини енгиб, ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди.

Унинг финалдаги рақиби украиналик Анна Музичук бўлди. Ассаубаева биринчи партияда ғалаба қозонди, бироқ Музичук кейинги партияда ҳисобни тенглаштирди. Учинчи партия дуранг билан якунланди ва чемпионлик тақдири тўртинчи партияда ҳал бўлди.

Қора доналарда ўйнаган Ассаубаева ҳал қилувчи беллашувда мағлуб бўлди. Якунда Музичук 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин ва 7 000 доллар мукофот пулига эга чиқди. Бибисора Ассаубаева 7,5 очко билан кумуш медални қўлга киритди. Учинчи ўрин Элизабет Петсга насиб этди.

Ассаубаева 25 август куни Сен-Тропеда ўтказилган рапид турнирида ғолиб бўлган эди. У финалда украиналик Мария Музичукни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган.

Шу тариқа қозоғистонлик шахматчи WR Women’s Chess Tour мусобақасининг Франциядаги босқичини олтин ва кумуш медал билан якунлади.

Ушбу натижа Бибисора Ассаубаевага Европа босқичининг Гранд финалида қатнашиш ҳуқуқини берди. Ҳал қилувчи турнир 22–23-ноябрь кунлари Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилади.

Киритилди: 19:08, 28.08.2026.
Ўқилди: 456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик