Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Эспи аввал «Барселона»га таклиф қилингани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Карлос Эспини «Реал»га ўтишидан олдин ўз сафига қўшиб олиш имкониятига эга бўлган, аммо трансфер харажатлари юқорилиги сабаб бу вариантдан воз кечган.

Каталониянинг Que t'hi Jugues радиодастурида журналист Сике Родригеснинг маълум қилишича, Эспи «Реал»га ўтишидан аввал «Барселона»га таклиф қилинган.

Каталония клубининг молиявий ҳолати ушбу қарорда асосий омиллардан бири бўлган.

«Карлос Эспи «Барселона»га таклиф қилинган, аммо клуб унинг нархи сабаб бу имкониятни рад этган», — деди журналист.

Шундан сўнг «Реал» 19 ёшли ҳужумчини «Леванте»дан ўз сафига қўшиб олди.

Баланд бўйли форвард Ла Лигадаги дебют учрашувида «Эспаньол»га қарши баҳснинг 80-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва 90-дақиқада ҳал қилувчи голни урди.

Киритилди: 19:23, 28.08.2026.
Ўқилди: 2032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик