Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Спаллетти "Парма"га қарши ўйин олдидан таркибдаги вазиятни очиқлади

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти А Сериясининг 2-туридан ўрин олган "Парма"га қарши ўйин арафасида жамоадаги футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

"Биласизлар, Йилдиз бу ўйинда майдонга туша олмайди. Маккенни ҳам ортиқча чарчоқ сабаб ўйнамайди. Тюрамга келсак, унда бироз ноқулайлик бор. Унинг ҳолатини эртага тонгда баҳолаймиз. Қолган барча футболчилар ўйинга тайёр.

Лукуми жамоага жуда яхши мослашмоқда. У кучли футболчи ва яхши инсон. Бироқ Келли сўнгги ўйинни ажойиб ўтказди, шунинг учун ҳозирча шошилишга ҳожат йўқ. Аммо бу масалани диққат билан кўриб чиқаман. Лукумининг кўрсатаётган ўйинидан мамнунмиз. Баъзида футболчини бошқа жамоада кузатганда айрим жиҳатларни эътибордан четда қолдириш мумкин. Аммо унда биз аввал кўрган барча сифатлар бор. Бундан ташқари, у жамоага жуда яхши мослашди", — деди Спаллетти.

Киритилди: 22:08, 28.08.2026.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик