Кириш Регистрация

"Ливерпуль"нинг 16 ёшли иқтидори уч ойга сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

The Athletic хабарига кўра, "Ливерпуль" академиясининг иқтидорли футболчиси Жошуа Абе уч ойгача майдондан ташқарида қолиши мумкин.

16 ёшли футболчи узоқ вақтдан бери безовта қилиб келаётган елкасидаги муаммо сабаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Абе Мерсисайддаги энг истиқболли ёш футболчилардан бири сифатида баҳоланади. У мавсумолди тайёргарлиги доирасида "Ливерпуль"нинг АҚШдаги турнесида асосий жамоа билан бирга иштирок этган.

Ёзда у бошқа клубларнинг таклифларини рад этиб, "Ливерпуль" билан стипендия шартномасини имзолади. Шунингдек, футболчи 17 ёшга тўладиган келаси йил июль ойида имзолаши мумкин бўлган илк профессионал шартнома бўйича ҳам дастлабки келишув мавжуд.

Киритилди: 22:10, 28.08.2026.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик