"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик Харри Амасс яқин кунларда клубни тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади.
"Трансфер ойнасининг шу босқичига келганда турли сценарийлар доимо бўлади", — деди Каррик.
"Биз жамоа кучини сақлаб қолган ҳолда ҳар бир футболчи учун энг тўғри қарорни қабул қилишга ҳаракат қиламиз.
Харридан жуда мамнунмиз. У ўтган мавсумни яхши ўтказди, гарчи жароҳат сабаб якуни у қадар яхши бўлмаган бўлса ҳам. Мавсумолди тайёргарлигида ҳам у ўзини жуда яхши кўрсатди", — деди мураббий.
Сўнгги хабарларга кўра, Амасснинг "Манчестер Юнайтед"ни тўлиқ трансфер асосида тарк этишидан кўра, яна ижарага берилиши эҳтимоли юқорироқ.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, унинг кетиши трансфер ойнаси ёпилишига саноқли кунлар қолган бир пайтда "Юнайтед"нинг чап қанот ҳимоячиси позициясида танлов имкониятларини камайтиради.













