Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Шерки: «Гвардиола билан катта тарих яратилди, энди янгисини бошлаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Райан Шерки Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Кристал Пэлас» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз ўйини ва илк голи ҳақида фикр билдирди.

«Ўйинимни унчалик яхши деб баҳоламайман. Биринчи бўлимда бўш ҳудудларни топа олмадик, мен ҳам яхши ўйнамадим. Майдонда ўйнашни, гол уришни қанчалик исташимни кўрсатишим керак. Кейинги сафар кўпроқ узатмалар беришни хоҳлайман.

Ғалабадан жуда хурсандман. Кейинги ҳафта кўришамиз. Пеп Гвардиола билан катта тарих яратилди, энди эса янги тарихни бошлаймиз. Биз буни исботламоқчимиз», — деди Шерки BBC'га.

«Манчестер Сити» мавсум бошидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Кристал Пэлас» эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб, жадвалнинг сўнгги поғонасида қолди.

Кейинги турда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ковентри»ни қабул қилади. «Кристал Пэлас» эса сафарда «Фулхэм»га қарши майдонга тушади. Ҳар икки учрашув 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 05:12, 29.08.2026.
Ўқилди: 694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик