«Лорьян» собиқ бош мураббийи Микаэль Ландро Чемпионлар лигаси саралаш плей-офф босқичи жавоб учрашувидан кейин «Лион» мухлисларини провокация қилган «Фенербахче» ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи ҳақида кескин фикр билдирди.
27 ёшли француз футболчиси ўйин якунланганидан кейин «Лион» мухлисларини атайлаб жаҳлини чиқаришга уринган. Трибуналар остидаги хоналарга кириш олдидан эса «Лион» дарвозабонлар мураббийи Антонио Феррейра унга ташланган ва шундан сўнг икки жамоа вакиллари иштирокида оммавий жанжал келиб чиққан.
«У болалигиданоқ доимо бошқаларни провокация қилиб келади. Очиғини айтсам, у билан ишлаш жуда қийин. У ўйнаган деярли барча клубларда бир-икки йилдан ортиқ қолмаган. Иқтидори бор, аммо одамлар ундан аллақачон чарчаган.
Кимдир: «Ҳа, лекин у яхши инсон», дейиши мумкин... Йўқ. Агар у асосий таркибда майдонга тушмаса, машғулотларда ҳатто ўз жамоадошлари билан ҳам муаммо чиқаради. Инсоний жиҳатдан у билан муносабат ўрнатиш жуда мураккаб», — деди Ландро Foot Mercato'га.













