Кириш Регистрация

Анчелотти ва Мбаппе ўғилларини қўллаб-қувватлаш учун «Пьер Моруа»га келди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Карло Анчелотти ва Вильфрид Мбаппе Франция Лига 1нинг 2-туридан ўрин олган «Лилль» — «ПСЖ» учрашувини трибунадан кузатди.

Жума куни ўтказилган баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Парижликлар сўнгги дақиқаларгача 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди, аммо қўшиб берилган вақтда икки гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

«Пьер Моруа» стадиони трибунасида Карло Анчелотти ва Вильфрид Мбаппе ҳам бўлиб, улар ўз ўғилларини қўллаб-қувватлаш учун учрашувга ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, ёздан буён «Лилль»ни Карло Анчелоттининг ўғли Давиде Анчелотти бошқармоқда. У кўп йиллар давомида отасининг мураббийлар штабида ассистент сифатида ишлаган.

Давиде Анчелотти 19 ёшли ярим ҳимоячи Итан Мбаппени «Лилль»нинг асосий таркибида майдонга туширди. Килиан Мбаппенинг укаси 68-дақиқада алмаштирилди.

Киритилди: 05:50, 29.08.2026.
Ўқилди: 1160 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик