Кириш Регистрация

«ПСЖ» сардори: «Жамоага вақт керак»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» сардори Маркиньос Франция чемпионатининг 2-турида «Лилль» билан 2:2 ҳисобида якунланган учрашувдан кейин жамоасининг мавсум бошидаги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Бу мавсум стартидаги энг ижобий жиҳатлардан бири — жамоамизнинг руҳий ҳолати. Захирадан майдонга тушаётган футболчиларнинг энергияси ҳам жуда муҳим, чунки биз ҳар бир ўйинчига катта умид боғлаймиз.

Менимча, дастлабки икки учрашувда бу жиҳат бизга қанчалик ёрдам бераётганини кўрдик. Айнан шу орқали муҳим очколарни қўлга киритяпмиз.

Ҳозирча оптимал формамиздан анча узоқдамиз. Мавсум бошида чемпионлик учун курашадиган жамоаларга қарши ўйнаяпмиз. Улар жуда юқори савияли ва Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клублар.

Бу осон эмас. Агар 100 фоиз тайёр бўлмасак, бу натижаларда ўз аксини топади. Мавсум бошида кичик хатоларга йўл қўяпмиз, бу табиий. Аммо улар устида ишлаб, янада кучайишимиз керак.

«ПСЖ»га вақт керак. Бизда тўлиқ машғулот ўтказиш имконияти ҳам бўлмади, чунки мавсумнинг дастлабки кунлариданоқ жуда муҳим учрашувларда майдонга тушишимизга тўғри келди.

Бу очколар жуда муҳим. Мавсум охирида рақибларимизга қарши учрашувларда тўпланган очколарни ҳисоблаганимизда, улар катта аҳамият касб этади. Энди янада яхшироқ бўлиш ва энг яхши формамизга қайтиш учун шу руҳда ишлашда давом этамиз», — деди Маркиньос.

«ПСЖ» икки очко билан Лига 1 турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Лилль» эса 4 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 07:04, 29.08.2026.
Ўқилди: 663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик