Кириш Регистрация

Луис Энрике Дуэ нега танаффусда алмаштирилганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция Лига 1 доирасидаги «Лилль»га қарши учрашувда Дезире Дуэ нега танаффусдаёқ алмаштирилганини тушунтирди.

21 ёшли вингер парижликларнинг асосий таркибида майдонга тушди, аммо иккинчи бўлим бошланишидан олдин унинг ўрнига Хвича Кварацхелия ўйинга қўшилди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. «ПСЖ» 91-дақиқагача 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди.

«Дуэда мушак билан боғлиқ енгил муаммо пайдо бўлди. Шунинг учун уни алмаштириш қарори на тактик, на техник сабабларга боғлиқ эди», — деди Луис Энрике.

«ПСЖ» 4 сентябрь куни Франция чемпионатининг 3-турида ўз майдонида «Монако»ни қабул қилади. Луис Энрике жамоаси айни пайтда икки очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 07:08, 29.08.2026.
Ўқилди: 866 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик