Кириш Регистрация

Ўзбекистон кубогида бугун икки ўйин: асосий эътибор Фарғонада

Баҳо:
+ | -

Бугун, 29 август куни Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган дастлабки икки учрашув бўлиб ўтади. Куннинг марказий баҳси Фарғонада «Нефтчи» ва «Пахтакор» ўртасида кечади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

«Пахтакор» мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Тошкентликлар 2025 йилги финалда «Бухоро»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 14-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган эди.

«Нефтчи» эса бугунги баҳсга яхши кайфиятда етиб келмоқда. Фарғоналиклар Суперлигадаги сўнгги учрашувида «Сўғдиёна»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. «Пахтакор» эса охирги чемпионат ўйинида «Динамо» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган.

Куннинг яна бир учрашувида «Сурхон» Биринчи лига вакили «Гулистон»га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс соат 18:00 да бошланади. Ҳар икки жуфтлик ғолиби Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўл олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:41, 29.08.2026.
Ўқилди: 1311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик