"Милан" "Барселона"нинг қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "россонерилар" Бальде трансфери имкониятини муҳокама қилиш учун каталонияликлар билан боғланган. "Барселона" 22 ёшли испаниялик футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Таъкидланишича, "Милан" ҳимоячини ижарага олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, тўлиқ трансфер эҳтимоли ҳам истисно қилинмаган.
Бальдега "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ "қизил иблислар" футболчининг агенти билан учрашув ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Алехандро Бальде янги мавсумда ҳали майдонга тушмади. Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.













