Кириш Регистрация

Муньос АПЛдаги янги клубини танлади

Баҳо:
+ | -

Колумбиялик ҳимоячи Даниэль Муньос Англия Премьер-лигасидаги фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, «Ноттингем Форест» 30 ёшли футболчининг трансфери юзасидан «Кристал Пэлас» билан тўғридан-тўғри алоқага чиққан. Томонлар эҳтимолий келишув шартларини муҳокама қилмоқда.

Қайд этилишича, Муньоснинг ўзи ҳам «Ноттингем Форест» сафига ўтишга қизиқиш билдирган.

Колумбиялик қанот ҳимоячиси «Кристал Пэлас» шарафини 2024 йил январидан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Муньоснинг трансфер қиймати 22 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда футболчи Англия Премьер-лигасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:44, 29.08.2026.
Ўқилди: 1195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик