Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Астон Вилла» «ПСЖ»нинг ёш футболчиси учун 55 миллион евро тўлайди

Баҳо:
+ | -

Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби «ПСЖ» билан сенегаллик ёш ярим ҳимоячи Ибраима Мбайенинг трансфери борасида келишувга эришди.

The Athletic маълумотига кўра, 18 ёшли сенегаллик футболчининг трансфери учун «Астон Вилла» тахминан 55 миллион евро тўлайди. Томонлар яқин вақт ичида келишувни расмийлаштиришлари кутилмоқда.

Аввалроқ Мбайенинг «Ливерпуль»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо клублар келишувга эриша олмаган.

Ўтган мавсумда Ибраима Мбайе «ПСЖ» таркибида Франция чемпионатида 24 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:25, 29.08.2026.
Ўқилди: 699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик