Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Чемпионлар лигасида иштирок этмайдиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг 2026/27-йилги мавсуми умумий гуруҳ босқичида иштирок этадиган барча 36 жамоанинг бўлажак рақиблари маълум бўлди. Бироқ дунёнинг қимматбаҳо футболчилари орасида бу мавсум Европанинг энг нуфузли турнирида қатнаша олмайдиганлар ҳам бор.

Transfermarkt портали ЕЧЛ янги мавсумида қатнашмайдиган, аммо трансфер қиймати 70 миллион евродан юқори баҳоланган футболчилардан иборат рейтингини шакллантирди. Рўйхатдан 11 нафар футболчи ўрин олган ва уларнинг 6 нафари Лондоннинг “Челси” клуби вакиллари ҳисобланади.

Рейтингнинг биринчи ўринида яқинда “аристократлар” сафига келиб қўшилган Морган Рожерс қайд этилган — 110 миллион евро. 2 ва 4-ўринларни ҳам Лондон клуби вакиллари эгаллаган. Коул Палмер, Мойзес Кайседо ва Энсо Фернандеснинг бозор қиймати 100 милион еврога баҳоланган.

Энг қиммат футболчилар:

Морган Рожерс (“Челси”) — 110 миллион евро;

Коул Палмер (“Челси”) — 100 миллион евро;

Мойсес Кайседо (“Челси”) — 100 миллион евро;

Энсо Фернандес (“Челси”) — 100 миллион евро;

Сандро Тонали (“Тоттенҳем”) — 80 миллион евро;

Жоао Педро (“Челси”) — 80 миллион евро;

Эстевао (“Челси”) — 80 миллион евро;

Кенан Йилдиз (“Ювентус”) — 75 миллион евро;

Морган Гиббс-Уайт (“Ноттингем Форест”) — 70 миллион евро;

Адам Уортон (“Кристал Пелас”) — 70 миллион евро;

Эли Жуниор Кроупи (“Борнмут”) — 70 миллион евро.

Рўйхатдаги 11 футболчининг 10 нафари Англия Премер Лигасида тўп тепади. Уларнинг аксарияти бу мавсум Европа клублари мусобақаларининг ҳеч бирида иштирок этмайди. Улар орасида “Челси”, “Тоттенхэм” ва “Ноттингем Форест” футболчилари бор.

Шу билан бирга, Эли Жуниор Крупи, Адам Уортон ва Кенан Йилдиз Европа Лигасида қатнашади.

Маълумот учун, 27-август куни Чемпионлар Лигасининг 2026/27-йилги мавсуми умумий гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Биринчи тур учрашувлари эса 8–10-сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:31, 29.08.2026.
Ўқилди: 2654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик