Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Рэй Парлор жамоа ҳимоячиси Майлз Льюис-Скеллининг эҳтимолий кетиши ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ, ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Манчестер Юнайтед» «Арсенал» тарбияланувчисини сотиб олишга уриниб кўриши мумкинлиги хабар қилинган эди.
«Майлзга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани ҳақидаги гапларни эшитганман. Аммо ишонч билан айтишим мумкинки, у албатта «Арсенал»да қолади. Агар мавсум якунида у етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганини ҳис қилса, жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин. Лекин ҳозир у «Арсенал»ни яхши кўради», — дея Парлорнинг сўзларини келтиради TEAMtalk.
19 ёшли Льюис-Скелли янги мавсумда икки учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.













