Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«ПСЖ» ходимларига муваффақиятли мавсум учун қарийб 4800 евро мукофот пули тўлайди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» 2025/26 йилги мавсум якунлари бўйича клуб ходимларига жамоавий мукофот пули тўлайди. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.

Мукофот миқдори солиқлар ушлаб қолингунга қадар 4772,24 еврони ташкил этади. Тўлов икки қисмга бўлинади, биринчи қисми ходимларга август ойи маоши билан бирга берилади.

Клуб раҳбарияти шу орқали «ПСЖ»нинг ўтган мавсумдаги муваффақиятларини, жумладан, Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ғалабасини нишонлашга қарор қилди. Бир йил аввал ҳам парижликлар мусобақада клуб тарихидаги илк ғалабадан сўнг ходимларига мукофот пули тўлаган эди.

Мукофотни футбол ва гандбол бўлинмалари, «Парк де Пренс» стадионини бошқарувчи компания, шунингдек, «ПСЖ» фонди ва хайрия тузилмалари ходимлари олади. Тўлов доимий ва муддатли шартнома асосида ишловчи ходимлар ҳамда стажёрларга берилади. Спорт натижалари учун аллақачон мукофот оладиган ходимлар эса бундан мустасно.

Мукофотни олиш учун ўтган мавсум давомида клубда амалда камида саккиз ой ишлаган бўлиш талаб этилган.

«Барча бўлинмалардаги спортдаги муваффақиятларимиз, шунингдек, компания ва бренд сифатидаги ўсишимиз, инновация ва ижодкорлик қобилиятимиз улкан жамоавий меҳнат натижасидир. Бу сизларнинг ютуқларингиз ва муваффақиятларингиз», — деб ёзди «ПСЖ» президенти Нассер Ал-Хелайфий клуб ходимларига йўллаган мактубида.

Киритилди: 14:17, 29.08.2026.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик