Кириш Регистрация

Компани: «Ҳамма нарса тезда ўзгариши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани «Штутгарт» устидан 5:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.

Бельгиялик мутахассисдан Бундеслиганинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйиндаги бундай натижа мюнхенликларнинг чемпионатдаги бошқа клублардан устунлик даражаси ҳақида нимани англатиши сўралди.

«Бу ерга келганимни яхши эслайман. Бу унчалик узоқ вақт олдин эмас, атиги икки йил аввал эди. Ўшанда «Штутгарт» «Бавария»ни ҳеч қандай қийинчиликсиз мағлуб этаётгандек эди.

Шунинг учун ҳозирги фарқ каттадек кўринаётганининг ягона сабаби — биз ғалаба қозонаётганимиз. Аммо ҳамма нарса жуда тез ўзгариши мумкин. Шунинг учун биз бир хил руҳда давом этишга ва ҳар сафар ҳаммасини нолдан бошлашга эътибор қаратяпмиз», — деди Компани.

Киритилди: 14:41, 29.08.2026.
Ўқилди: 980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик