Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Ўзбекистон Кубоги-2013: Финалдан олдинги матбуот анжумани 24 сентябрь куни бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги - 2013 финал учрашувидан ўйиндан олдинги матбуот анжумани 24 сентябрь, сешанба куни ЎФФ матбуот анжумани залида соат 12:00да бошланади.

25 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон Кубоги - 2013 йилги мавсум финал учрашуви бўлиб ўтади. Бу мавсум финал баҳсида ҳудди ўтган мавсумдаги каби Қаршининг «Насаф» ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» клублари ўзаро куч синашадилар.

Иккала жамоа бош мураббийлари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани 24 сентябрь, сешанба куни ЎФФ матбуот анжумани залида ўтказилади. Соат 12:00да бошланадиган матбуот анжуманида дастлаб Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берса, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ташланган қуръага кўра Қаршининг «Насаф» клуби Ўзбекистон Кубоги финалининг расмий мезбони сифатида қайд этилган бўлса, «Бунёдкор» жамоаси меҳмон жамоа сифатида қатнашади. Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви 25 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 11:33, 23.09.2013.
Ўқилди: 3891 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.