«Реал Мадрид» бош мураббийи Жозе Моуриньо Эндрик ва Орельен Тчуамени жароҳатларидан ҳали тўлиқ тикланмагани ва эртага Ла Лига доирасида «Малага»га қарши ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлади.
«Эндрик қайтишга жуда яқин, энг яқини ҳам айнан у. Балки «Бетис»га қарши ўйинга тайёр бўлар, аммо бунга кафолат бериб, таваккал қилмоқчи эмасман. Тчуамени борасида эса унинг ҳиссиётлари ва майдонга қайтиш истагини назорат қилишимиз керак. Унинг жамоага кириб-чиқиб юришини хоҳламайман. Кутишни афзал кўраман», — деди португалиялик мутахассис.
Тчуамени бир муддатдан буён сон қисмидан олган жароҳати билан курашмоқда. Эндрик эса мушакдаги муаммодан тикланиш жараёнини давом эттиряпти.
Ҳар икки футболчи «Эспаньол» ва «Реал Сосьедад»га қарши ғалабали учрашувларни ўтказиб юборган эди.













