Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Ливерпуль» Гакпони сотиш учун битта шарт қўйди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» Коди Гакпони фақат унинг ўрнига юқори савияли футболчи топа олган тақдирдагина сотишга рози бўлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, нидерландиялик ҳужумчининг келажаги шанба куниги учрашувдан кейин ҳал қилиниши кутилмоқда. Ўйиндан сўнг клуб раҳбарияти иштирокида муҳим музокаралар ўтказилиб, Гакпони жамоада сақлаб қолиш ёки трансфер ойнаси ёпилишидан олдин уни қўйиб юбориш масаласи муҳокама қилинади.

Гакпога «Тоттенхэм» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, «Ливерпуль» ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишлашда давом этяпти.

Мерсисайдликлар «ПСЖ» қанот ҳужумчиси Брэдли Баркола трансфери бўйича 123 миллион фунтгача етиши мумкин бўлган келишувга эришгани вазиятни янада қизиқарли қилди.

Франциялик футболчи ҳужум чизиғида яна бир муҳим вариант бўлиши кутилмоқда. Бироқ «Ливерпуль» Гакпонинг ўрнини тўлдирадиган қўшимча футболчи олмасдан уни сотишни истамаётгани айтилмоқда.

Романонинг сўнгги маълумотига кўра, Гакпонинг кетиши фақат муносиб таклиф тушишига эмас, балки «Ливерпуль» сешанба куниги трансфер дедлайнига қадар унинг ўрнига тенг кучли ўйинчи топа олишига ҳам боғлиқ.

Киритилди: 15:55, 29.08.2026.
Ўқилди: 1079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик