Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Ўзбекистон кубогида сенсация: “Гулистон” “Сурхон”ни мағлуб этиб 1/4 финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал босқичида “Сурхон” ва “Гулистон” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Олмалиқдаги “ОКМК” спорт мажмуасида ўтказилган учрашувда “Гулистон” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 52-дақиқада урилди. Асилбек Умрзоқов “Гулистон”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Биринчи Лига вакили “Гулистон” сенсацион тарзда “Сурхон”ни мусобақадан чиқариб юборди ва Ўзбекистон Кубогида чорак финалга йўл олган илк Биринчи Лига жамоасига айланди.

Сўнгги уч мавсумда ушбу мусобақа нимчорак финалида иштирок этган Биринчи Лига жамоалари 1/4 финалга чиқа олмаган эди.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал
“Сурхон” — “Гулистон” 0:1
Гол: 0:1 — Асилбек Умрзоқов (52)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:52, 29.08.2026.
Ўқилди: 1880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик