Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Ливерпуль» Гакпога ўринбосар сифатида икки футболчини белгилаб олди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» Коди Гакпога муносиб ўринбосар топилган тақдирда уни «Манчестер Сити»га сотишга тайёр.

Нидерландиялик футболчи «шаҳарликлар» таклифига аллақачон розилик берган ва энди икки клуб трансфер шартлари бўйича келишиб олишини кутмоқда.

Transfer News Live нашри Фабрицио Романога таяниб хабар беришича, «Ливерпуль» Гакпонинг ўрнига икки футболчини асосий номзод сифатида белгилаб олган. Улар — «Брайтон» қанот ҳужумчиси Янкуба Минте ва «Кристал Пэлас» футболчиси Исмаила Сарр.

Transfermarkt ҳар икки футболчининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Минте 22 ёшда, Сарр эса 28 ёшда.

Гакпо трансфери амалга ошса, «Ливерпуль» унинг сотувидан тахминан 100 миллион евро даромад олиши мумкин.

Киритилди: 04:36, 30.08.2026.
Ўқилди: 1098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик