Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Де Дзерби «Тоттенхэм»нинг иккинчи мағлубиятидан кейин ваҳима йўқлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби Англия Премьер-лигасидаги иккинчи мағлубиятдан сўнг жамоаси ўйинига баҳо берди. Лондонликлар 2-турда «Ньюкасл»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Менимча, 60–65 дақиқа давомида биз «Ньюкасл»дан яхшироқ ўйнадик. Гол уриш имкониятига ҳам эга бўлдик, аммо ундан фойдалана олмадик. Рақиб гол урганидан кейин эса чизиқлар ўртасидаги масофани тўғри сақлашда муаммолар пайдо бўлди», — дея Де Дзербининг сўзларини келтиради Sky Sports.

«Бизда кўпроқ вазиятлар бўлди, дарвоза томон ҳам кўпроқ зарба бердик. Аммо ҳозирча тўлиқ шаклланган жамоа эмасмиз. Бир нечта жиҳатни яхшилашимиз керак. Натижани унутинг. Мен жаҳл қилмаяпман, чунки биз яхши ишлаяпмиз. Бугун натижа борасида омадимиз келмади».

Италиялик мутахассис жамоада ваҳима йўқлигини ҳам таъкидлади.

«Биз ваҳимага тушмаяпмиз. Қаерга кетаётганимизни биламан. Режани биламан ва йўлимизда қандай қийинчиликлар учраши мумкинлигини ҳам тушунаман. Натижа учун мухлислар ва футболчилардан афсусдаман, аммо яхшиланишимиз шарт. Сўнгги икки йилда содир бўлган нарсаларни 10 кунда ёки битта трансфер ойнаси давомида ўзгартириб бўлмайди».

«Ўтган мавсумда Чемпионшипга тушиб кетишга жуда яқин эдик. Биргаликда Премьер-лигада қолишга муваффақ бўлдик. Энди эса хотиржамликни сақлашимиз керак», — деди Де Дзерби.

Икки турдан кейин «Тоттенхэм» ҳали очко жамғара олмаган ва АПЛ турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Киритилди: 04:42, 30.08.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик