Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Милан» ҳужумчиси Португалияга йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

«Порту» «Милан» ҳужумчиси Сантьяго Хименес трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Мексикалик футболчи клубини алмаштиришга тайёрланмоқда.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, 25 ёшли форвард «Порту»га бепул ижара асосида ўтади. Шунингдек, келишувга футболчини 18 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиб олиш ҳуқуқи киритилади.

Қайд этилишича, Хименеснинг ўйин амалиёти ва белгиланган шартларни бажаришига қараб, сотиб олиш ҳуқуқи мажбурий шартга айланиши мумкин.

Яқин вақт ичида футболчи трансферни якунлаш учун Португалияга учиб боради.

Transfermarkt портали Хименеснинг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Унинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 05:21, 30.08.2026.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик