Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Фиорентина» тарихидаги энг ёмон стартни қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» Италия А Сериясининг 2-турида ўз майдонида «Фрозиноне»га кутилмаганда 0:3 ҳисобида йирик мағлуб бўлди.

Биринчи турда «Рома»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган флоренцияликлар шу тариқа чемпионат тарихидаги энг ёмон стартини қайд этди. Жамоа дастлабки икки учрашувда бирорта ҳам гол ура олмади ва ўз дарвозасидан 7 та тўп ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, «Фиорентина» ўтган мавсумни ҳам жуда омадсиз бошлаган эди. Бироқ мавсумнинг иккинчи ярмида натижаларини яхшилаб, А Сериядаги ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Италия чемпионатининг кейинги турида «Фиорентина» 5 сентябрь куни «Торино»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:08, 30.08.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик