Кириш Регистрация

Спаллетти Кесси нега «Ювентус»га ўтмаганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти ярим ҳимоячи Франк Кесси билан музокаралар нега муваффақиятсиз якунлангани ҳақида фикр билдирди.

Туринликлар узоқ вақт давомида Кот-д’Ивуар футболчисини қўлга киритиш учун асосий даъвогар сифатида қаралаётган эди. Бироқ якунда томонлар келишувга эриша олмади. Шанба куни эса 29 ёшли футболчининг аввал ҳам ўйнаган «Аталанта» клубига қўшилгани расман эълон қилинди.

«Мен Кессига барча яхшиликларни тилайман. У - профессионал. Биз хабар алмашиб турдик, у ҳатто мендан узр сўради, чунки бизнинг жамоага ўтишни истаган эди. Аммо мен унинг вазияти ҳақида етарлича маълумотга эгаман ва нима содир бўлганини биламан», — деди Спаллетти А Серия 2-турида «Парма» устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин.

Франк Кесси эркин агент мақомида эди. У жорий ёзда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубини тарк этган.

Киритилди: 08:10, 30.08.2026.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик