Кириш Регистрация

Баэна Хулиан Альвареснинг ҳолати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» қанот ҳужумчиси Алекс Баэна жамоадоши Хулиан Альварес ҳақида фикр билдирди.

Аргентиналик ҳужумчи сўнгги кунлардаги руҳий ҳолати билан боғлиқ муаммолар сабаб Ла Лиганинг 3-турида «Севилья»га қарши учрашувни ўтказиб юборди. У ҳатто сўнгги машғулотларда ҳам иштирок этмаган эди.

«Атлетико» эса Баэнанинг дубли ва Адемола Лукманнинг голи эвазига «Севилья»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

— Альвареснинг йўқлиги сезилдими?

— Мен бундай демаган бўлардим. Биз жуда яхши ўйнадик. Назаримда, бугун барча ўзини ажойиб кўрсатди — ҳам асосий таркибда майдонга тушганлар, ҳам захирадан қўшилганлар. Аммо Хулианнинг барча қийинчиликлардан кейин яна оптимал ҳолатига қайтиб, майдонга тушишини кутяпмиз, — дея Баэнанинг сўзларини келтиради Atletico Universe.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» Альваресни «Барселона»га қўйиб юборишни истамаяпти. «Арсенал» варианти эса футболчининг ўзига маъқул эмас.

Киритилди: 08:12, 30.08.2026.
Ўқилди: 1446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик